Туркияда 2016 йилнинг 15 июль воқеалари қурбонларини хотирлаш маросимлари бўлиб ўтади

Жаҳон 12 Июль 2017 3384

Туркия бўйлаб 15 июль куни Фатҳуллоҳ Гуленнинг (FETÖ) террорчилик оқими томонидан 2016 йилда ташкиллаштирилган ҳарбий тўнтаришга уринишнинг бир йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтади.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған чақириғи билан 15 июль кечқурун мамлакатнинг 81 вилояти аҳолиси “Демократия посбонлиги”ни амалга оширади. Президент халққа чақириқ билан чиқиш қилади, ҳамда, худди бир йил аввалгидек каби, Туркияда “Демократия посбонлиги” бошланади. Унга давлат раҳбари ҳам қўшилади.

"Анадолу" агентлигининг хабар қилишича, Демократия ва миллий бирдамлик куни – 15 июль доирасидаги тадбирлар Туркия президенти маъмуриятининг раҳбарлигида бошланди. 11 июль куни фуқаролар ҳарбий тўнтаришга уриниш қурбонлари қабрларига боришган.

Хотира тадбирлари ҳарбий тўнтаришга уриниш давомида асосий воқеалар рўй берган жойларда ҳам бўлиб ўтади.

Гап биринчи навбатда Туркия Буюк миллий йиғилиши (парламент) биноси, Президентлик мажмуаси, Анқарадаги Гелбоши туманидаги махсус топшириқли гуруҳни тайёрлаш Маркази, пойтахтнинг Қаҳрамонқозон тумани, 15 июлдаги миллий ирода Майдони Қизилой ҳақида кетмоқда.

Бундан ташқари, рўйхатда ҳарбий тўнтаришга уриниш юз берган тунда президент Эрдўған бориб жойлашган Мармарис вилоятидаги меҳмонхоналардан бири, Туркия миллий разведка ташкилотининг Йенимаҳаллада жойлашган бинолари корпусидан бири, “Чанқая” саройи, полиция Бош бошқармаси, Туркия ҚК Бош штаби биноси, Туркия жандармерияси Бош бошқармаси, TRT телеканали ва TÜRKSAT сунъий йўлдош компанияси ҳам бор.

Истанбулда хотира тадбирлари 15 июлдаги шаҳидлар Кўприки, Отатурк халқаро аэропорти, Қисиқли, Ченгел туманлари, CNN Türk телеканали, Сарачхон тумани, Фотиҳ Султон Маҳмуд кўприги, Ватан кўчаси, Эсенлер тумани, Türk Telekom телеканали биноси ва Истанбул фонд биржасида ташкил этилади.

12 июль куни Буюк миллий йиғилишда, йирик шаҳарларнинг 30 та кўргазма зали ва метро бекатларида ўша кунги воқеаларга бағишланган фотосуратлар кўргазмалари очилади. Шу куннинг ўзида Туркия маданияти ва спортининг энг машҳур намоёндалари телевидение ҳамда ижтимоий медиалар орқали мурожаат билан чиқишади.

13 июль куни Президентлик мажмуасида ҳарбий тўнтаришга уриниш кунида ҳалок бўлганлар ва яраланганларнинг қариндошлари билан махсус тадбир ўтказилади.

14 июль куни Туркиянинг 81 вилоятидаги масжидларда ҳалок бўлганлар руҳи ёдга олинади.

15 июль куни Анқарада инсон ҳуқуқлари бўйича Форум ташкил этилади. Ҳарбий тўнтаришга уриниш юз берган куни ҳалок бўлганлар ва яраланганлар қариндошлари кечки овқатда иштирок этади.

Туркиянинг барча вилоятларида Миллий бирдамлик марши бўлиб ўтади.

16 июль куни соат 00:13 да бутун Туркия бўйлаб махсус маросим ўтказилади, сўнг “Демократия посбонлиги” тадбири бошланади. 

Истанбулда 15 июль кунги ҳодисаларга бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилади, сўнг давлат раҳбари фуқароларга мурожаат қилади. Шунингдек, ҳарбий тўнтаришга уриниш чоғида ҳалок бўлган 250 нафар фуқаронинг исм-шарифлари ўқиб эшиттирилади. Шаҳидлар хотирасига бағишланган ёдгорлик очилади.

16 июль куни соат 01:00 да ҳукумат вакиллари Буюк миллий йиғилишда фуқаролар билан учрашади. 02:32 да, парламент биносига илк бомба ташланган пайт, яна давлат раҳбари чиқиш қилади.

16 июль соат 04:50 да намоз ўқилади, сўнг Президентлик мажмуаси ҳудудида 15 июль шаҳидлари монументи очилади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 29698 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 66206 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8563 Жамият
ОАВ: ИШИД Сургутдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
19:31 37 Жаҳон
Қашқадарёда учта йирик тиббиёт маркази барпо этилмоқда
NASA улкан астероиднинг Ерга яқинлашишини кўрсатди (видео)
19:10 1846 Жаҳон
«Барселона» «Ницца» футболчиси билан келишувга эришди
19:00 602 Спорт
Дам олиш куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
«Манчестер Юнайтед» иккинчи турда ҳам йирик ғалабага эришди
18:40 1973 Спорт
19 август куни бўлиб ўтган умумхалқ ҳашарида тўққиз миллионга яқин фуқаро иштирок этди
Кўпроқ янгиликлар