Туркманистон ТИВ раҳбари: Бизнинг тарихимиз бир, тилимиз, қадриятларимиз муштарак 

Ўзбекистон 12 Июль 2017 3026
Фото: ЎзА

Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ЎзА мухбирига мамлакатга амалий ташрифи чоғида бўлиб ўтган учрашув ва музокаралар ҳақида сўзлаб берди: 

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиш шарафига муяссар бўлганимдан хурсандман. 

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ, ишончли, дўстона муносабатлари мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ривожига асос бўлмоқда. Кенг қамровли, ғоят самарали алоқалар халқларимиз манфаатларига хизмат қилмоқда. 

Учрашувда Шавкат Мирзиёев мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни юқори баҳолади. Ўзбекистон Президентининг жорий йил март ва май ойларида Туркманистонга ташрифларида эришилган келишувлар ижроси таҳлил қилинди. Ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди. 

Савдо-иқтисодий муносабатлар изчил ривожланмоқда. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар, вазирлик ва хўжалик субъектлари ўртасидаги алоқалар қўллаб-қувватланмоқда. 

Ўзбек ва туркман халқлари қардош, яқин қўшни. Бизнинг тарихимиз бир, тилимиз, қадриятларимиз муштарак. Бу маданий-гуманитар ҳамкорлик ривожида муҳим омил бўлмоқда. Таълим, санъат, маданият, спорт ташкилотлари, мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасидаги дўстона алоқалар тобора мустаҳкамланмоқда. 

Делегациямизга кўрсатилган иззат-икромдан миннатдормиз. Мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ва қардошлик алоқалари янада мустаҳкамланишидан манфаатдормиз. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95642 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46521 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51702 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9337 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20136 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 306 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 142 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 652 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 838 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 534 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар