Тўртта вилоятда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари лавозими жорий этилади

Жамият 12 Июль 2017 11844
Фото: Flickr

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм соҳасини ривожлантиришда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари туғрисида»ги №ПҚ-3129 сонли, 12 июлда имзоланган Қарори Президентнинг расмий сайтида эълон қилинди.

Ҳужжатнинг кириш қисмида у ҳудудларнинг сайёҳлик салоҳиятини дунёга кенг тарғиб қилиш, мамлакатимизга ташриф буюриши кутилаётган сайёҳларга қулай шароитлар яратиш, соҳадаги мавжуд муаммоларни тизимли асосда бартараф этиш, ушбу вазифаларни амалга оширишда жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулиятини ошириш ҳамда туризм соҳасини янада ривожлантириш мақсадида қабул қилингани таъкидланади.

Қарорга кўра, Иқтисодиёт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хоразм, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳамда Молия вазирлигининг Хоразм, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилояти ҳокимларининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари лавозимларини жорий этиш ва уларнинг котибиятларини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланган.

Вилоят ҳокимларининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

- ҳудудда туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳа бўйича кабул қилинган концепция ва дастурларнинг ижросини таъминлашга қаратилган тадбирларни белгилаш;

- чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга ошириш;

- соҳани чуқур таҳлил қилиш асосида туристик хизматларга бўлган талабни ўрганиш, бу борадаги мавжуд муаммолар ва тўсиқларни аниқлаш, соҳани ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқ моделларини ишлаб чиқиш ва келгуси режаларни белгилаш;

- туризм соҳасининг иқтисодий, экологик, ижтимоий, маданий ва бошқа йўналишлардаги инфратузилмасини такомиллаштириш ва туризм

- йўналишидаги диққатга сазовор жойлар, уларни яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш ҳамда амалга ошириш;

- қўшимча туризм маршрутларини ишлаб чиқиш, чет эл ёшларини кенг жалб этиш мақсадида кўнгилочар комплекслар барпо этиш, маданий мерос объектларида халқимизнинг тарихи, турмуш тарзи, урф-одатлари, анъаналарини ўзида акс эттирган экспозицияларни ташкил этиш;

- туризм соҳасида туризмни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш;

- туризмни ривожлантириш масалалари бўйича масъул вазирлик, идора ва қўмиталарнинг ҳудудий бошқармалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш;

- туризм соҳасига замонавий ахборот-коммуникация воситаларини жалб этиш, хорижий туроператорлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш орқали республиканинг мавжуд сайёҳлик салоҳиятини кенг ёритиш чораларини кўриш.

Қарорда жорий этилаётган лавозимларни пухта махсус билимларга, юқори касбий маҳоратга эга бўлган, чет тилларини яхши биладиган, тажрибали ва малакали кадрлар билан тўлдириш юзасидан бир ой муддатда таклиф киритиш белгилаб қўйилган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 10625 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 78112 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши сўнгги 7 йилдаги максимумга етди
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?
Фото: Паулиньо «Барселона» футболчиси сифатида таништирилди
18:31 219 Спорт
Тошкентда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари берилди (Видео)
Қорақалпоғистонда электр таъминоти корхонаси ходими ўзи ёзган 1,5 млн сўмлик жаримани ўз ҳисобидан тўлади
18:18 1046 Жамият
Австралия биткоинларга оид қонунчиликни кучайтиради
Генерал Лининг эвараси Шарлотсвиллдаги тўқнашувларни қоралаб чиқди
18:11 299 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар