Ўзбекистон “One in Two out” қоидасини такомиллаштиради: “One in Ten out” 

Иқтисодиёт 12 Июль 2017 10725
Фото: Халқаро пресс-клуб

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларга янада кўпроқ имкониятлар тақдим этиш, уларнинг фаолиятига тинимсиз аралашувларга барҳам бериш Ўзбекистонда тадбиркорликни янада ривожлантиришнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Шу ўринда, тадбиркорлик билан шуғулланиш, лицензия олиш борасида талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхатини қисқартириш ҳам сўнгги вақтларда ушбу соҳанинг кўпчилик вакилларини қийнаётган саволлардан биридир. 

Шу билан бирга, таъкидлаш керак, адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ягона дарча” марказларида давлат хизматларини кўрсатиш аввалги 16тадан 25тага етказилди. 

Бироқ, сўнгги вақтларда, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда турли хил ҳужжатларнинг сонини қисқартириш масаласи долзарб масалалардан эканини Халқаро Пресс-клуб сессияси иштирокчиларидан бири ҳам қайд этар экан, масалага ўз ечимини таклиф этди. У бу борада халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда “One in Two out” қоидасини илгари сурди. Ушбу қоидага мувофиқ, бир қоида киритилади ҳамда унинг эвазига кераксиз деб топилган иккитаси бекор қилинади. 

Фото: Халқаро пресс-клуб 

Бу борада ўз фикрларини билдирган Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов, дастлаб давлат хизматларини кўрсатувчи “Ягона дарча” марказларига тўхталиб, ҳозирда ушбу марказлар хизматлари сони 25 тага етказилгани, бироқ, айни вақтда ССП ва адлия вазирлиги 2030 йилгача бу рўйхатни 80 тагача етказиш дастури бўйича иш олиб бораётганини таъкидлади. 

Фото: Халқаро пресс-клуб 

“Ҳозирда, бизда вазирлик ва идоралар томонидан давлат хизматларини кўрсатиш рўйхатини кенгайтириш борасида ўзига хос кимўзар бўлмоқда. Аммо, амалда бу хизматлар тадбиркорларга керак эмасдир. Шунга биноан, тадбиркорларнинг ўзлари ҳам фаолроқ бўлиб, уларга қандай хизматлар керак, қайсилари керакмаслиги борасида билдиришса, айни муддао бўларди. Шунга кўра, балки ССП ва Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда амалга ошираётганимиз 2030 йилгача давлат хизматлари кўрсатишни 80тагача етказиш дастурини камайтириш томон қайта кўриб чиқармиз. Ўйлайманки, Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги бизни бу борада қўллаб-қувватлайди”,- деди ССП раҳбари. 

ССП раиси бир ўзгариш эвазига иккитасини бекор қилиш бўйича халқаро тажрибани инобатга олиш хусусида ҳам гапириб, Ўзбекистонда бу қоида бирмунча ўзгартирилиши мумкинлигини айтди. 

“Ривожланган давлатлар, АҚШнинг “One in Two out” дастури бўйича тажрибаси ҳақида сўз юритадиган бўлсак, айтиш мумкинки, биз ўзимиздаги норматив ҳужжатларни кўздан кечирганда шундай ҳолатларга дуч келдикки, биз “One in Ten out” қоидасини (1 та янги ўзгариш киритилса, 10 та эскиси бекор қилинади) ҳеч қандай муаммоларсиз қўллашимиз мумкин. Бу ҳам тадбиркорлик муҳити учун ижобий бўлади”, дея таъкидлади Адҳам Икромов. 

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 / 21.07.2017 3259 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 36538 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 46542 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 83833 Жамият
РФПЛ. "Локомотив" сафарда ЦСКАни мағлуб этди
00:24 696 Спорт
Эрталаб уйқудан туриш нега бироз мушкул?
00:10 2040 Lifestyle
Тест синовларида уяли телефонлардан фойдаланмаслик йўли: алоқани бутунлай узиш шарт(ми?)
23:43 / 21.07.2017 4151 Жамият
LG Q8 смартфонини ишлаб чиқарди
23:37 / 21.07.2017 1333 Технология
АҚШ 2016 молия йили учун Покистонни ҳарбий компенсациялар миқдорининг ярмисидан маҳрум қилади
23:35 / 21.07.2017 578 Жаҳон
Партия “уйғонди”: Сарвар Отамурадов уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилиш мақсадида Наманганга келди
23:31 / 21.07.2017 1213 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар