Uzmobile ва Faktura.uz  электрон ҳужжат айланмасига бағишланган қўшма лойиҳа тақдимотини ўтказди

Иқтисодиёт 12 Июль 2017 8007

10 июль куни Uzmobile компаниясининг бош биносида Uzmobile ва Faktura.uz тизимининг янги қўшма лойиҳаси бўйича семинар тақдимоти бўлиб ўтди. 

Мазкур лойиҳа Ўзбекистондаги йирик алоқа операторлари ичидаги илк электрон ҳужжат айланмаси бўлиб, лойиҳа Uzmobile мижозлари ва дилерлари ўртасида замоновий электрон ахборот алмашиш тизими яратилишини мақсад қилиб қўйган.

Faktura.uz лойҳаси тизим иштирокчиларига, жумладан, Uzmobile мижозларига ҳисоб фактураларни, шартнома ва актларни электрон тарзда тайёрлаш, қабул қилиш, юбориш ва етказиб бериш билан боғлиқ ўзига хос имкониятларни тақдим этади.

Семинарни Uzmobile ривожланиш бўйича бўлим бошлиғи Муҳиддин Иброҳимов очиб берди ва компаниянинг дилерлар билан ишлашида Faktura.uz'нинг афзаллик жиҳатларини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, Faktura.uz лойиҳаси мутахассиси Тўлқин Якубов мазкур лойиҳа ҳақида қизиқарли тақдимот ўтказди.

Тақдимотда Ўзбекистон қонунчилигининг мазкур йўналишида қатор ўзгаришлар юз бергани, жумладан, Солиқ кодексининг 222-моддасига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, ҳозирда ҳисоб-фактураларни электрон ҳужжат кўринишида тайёрлашга расман рухсат берилгани қайд этилди.

Шунингдек, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги янгиланган қонун электрон ҳисоб ҳужжатларини қоғозли муқобилига тенг ҳуқуқли этиб белгиланганлигини ва ушбу ҳужжатлар бир хил юридик мақомга эга эканликлари таъкидланди.

Қўшма лойиҳанинг яна бир эътиборли томони, тизим  кўплаб муаммоларни - ҳужжатнинг қоғоз варианти йўқолиб қолиши, ифлос бўлиши ёки шунчаки керакли манзилга етиб бормаслигининг олди олинади. 

Электрон ҳужжатларни сақлаш мутлақо қулай: уларни сақлаш учун ижара ҳақи тўлаш шарт эмас, керакли ҳужжатни тезда белгиланган сервердан излаб топиш мумкин.

Автоматлаштирилган тизимда ҳужжатлар билан боғлиқ барча операциялар (саралаш, ҳисоботлар ва бошқалар) бир лаҳзада амалга оширилади ва бу бухгалтерлардан ортиқча машаққат талаб этмайди. Шу билан бирга имзоланган ҳужжатни қалбакилаштириб бўлмаслиги семинарда алоҳида таъкидланди.

Тақдимот давомида Uzmobile корхонаси дилерлар билан ишлаш бўлими мутахассиси Мирзоҳид Каримов сўзга чиқиб, лойиҳа Uzmobile ҳамкорлари учун қандай қулайликлар таклиф этаётганин ёритиб берди. Жумладан:

  • Faktura.uz ҳужжатларни чоп этишга сарфланаётган ресурсларни тежаб қолишини;
  • Шартнома, ҳисоб фактуралар, актлар ва бошқа ҳужжатларни етказиб бериш учун ортиқча вақт сарфланмаслигини. Ҳужжатнинг электрон версиясини юбориш бор-йўғи бир неча сония вақтни олишини таъкидлаб ўтди.

Тақдимот иштирокчилари Faktura.uz каби ахборот тизимларининг пайдо бўлиши иш жараёнида мутлақо янги, самарали модел пайдо бўлганидан дарак бериши ва ушбу лойиҳа ўз ҳамкорларига вақт, маблағ ва инсон ресурсларини тежаш имкониятларини очиб беришини айтиб ўтди.

Бахтиёр Арипов - лойиҳа менежери:

- Ўзингизга маълум ҳозирда кўп корхоналарда ички иш юритиш жараёнлари электрон ахборот тизимлари асосида бажарилади, ҳисоботлар ва ишчи ҳужжат юритиш ҳам электрон кўринишда. Афсуски, ташқи ҳамкорлар билан ҳар ой қайтариладиган бухгалтерия ҳужжатлари ҳали ҳануз қоғозда, шахслар имзосини ва корхона муҳридан фойдаланишни талаб этмоқда.

Қолаверса, бу ҳужжатларни шаҳар ёки республика бўйлаб элтиб бериш ҳам ўзига яраша машаққат ва ноқулайликларни туғдиради.

Faktura.uz электрон ҳужжат айланмаси эса қоғозни ва вақт тежашга олиб келади.

Faktura.uz сервиси худди электрон почтага ўхшаб қурилган. Фойдаланувчилар рўйхатдан ўтишади ва ўзларининг ҳамкорларига электрон файлни – шартнома, далолатнома, ҳисоб-фактура ёки бошқа кўринишдаги ҳужжатларни хабарга илова қилиб, ҳужжатни имзолаб, қабул қилувчига юборишади. Тизимда ҳамкорни қидириш учун унинг солиқ тўловчи рақамини киритиш кифоя бўлади.

Ҳозирда ушбу тизимдан 3000дан зиёд ташкилот ва муассасалар, жумладан, Ўзбекистондаги йирик ташкилотлардан Uzmobile, Билайн ва Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази, 20дан ортиқ тижорат банклари фойдаланиб келмоқда.

Шу билан бирга лойиҳада қуйидаги қўшимча хизмат турлари ҳам мавжуд:

  • Uzcard корпоратив карталари тўлов квитанцияларининг электрон имзоли шаклини қабул қилиш йўлга қўйилди. Бу эса бухгалтерларнинг қоғоз тўлов чекларини йиғиш ва сақлаш каби ортиқча вазифалардан халос бўлишига имкон беради.
  • Тўлов қабул қилиш шохобчалари тўлов терминаллари ҳисоботларини ҳам Faktura.uz тизимидан олишлари мумкин.
  • 1С дастури билан ҳам интеграция ишлари амалга ошмоқда.

Faktura.uz каби ахборот тизимларининг пайдо бўлиши иш жараёнида мутлақо янги, самарали модел пайдо бўлганидан  дарак беради. У вақт, маблағ ва инсон ресурсларини тежаш ҳамда компания олдига қўйилган вазифаларни осон уддалашга яқиндан кўмаклашади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 / 21.07.2017 3259 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 36538 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 46542 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 83833 Жамият
РФПЛ. "Локомотив" сафарда ЦСКАни мағлуб этди
00:24 696 Спорт
Эрталаб уйқудан туриш нега бироз мушкул?
00:10 2040 Lifestyle
Тест синовларида уяли телефонлардан фойдаланмаслик йўли: алоқани бутунлай узиш шарт(ми?)
23:43 / 21.07.2017 4151 Жамият
LG Q8 смартфонини ишлаб чиқарди
23:37 / 21.07.2017 1333 Технология
АҚШ 2016 молия йили учун Покистонни ҳарбий компенсациялар миқдорининг ярмисидан маҳрум қилади
23:35 / 21.07.2017 578 Жаҳон
Партия “уйғонди”: Сарвар Отамурадов уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилиш мақсадида Наманганга келди
23:31 / 21.07.2017 1213 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар