Жанубий Африка республикаснинг Лимпопо вилояти ҳудудида буйволлар подаси шерлар ҳужумига учраган бошқа бир ёш буйволга ёрдамга келишди.

Youtube порталига жойлаштирилган видеода кўриш мумкинки, йиртқичлар ёш жониворга ташланиб, уни йиқитишган. Шунда бирдан воқеа жойига бир гала буйволлар етиб келишган ва шерларга мугурзларини ниқтай бошлашган.

Шохларнинг зарбидан қўрққан шерлар эса ўлжани ташлаб қочишга мажбур бўлишган.