Замбия парламенти 90 кунлик фавқулодда ҳолат тартибини маъқуллади

Жаҳон 12 Июль 2017 2352
Фото: AFP

Африканинг Замбия давлати парламенти мамлакат президенти Эдгар Лунгунинг фавқулодда ҳолат тартиби тўғрисидаги қарорини маъқуллади. Танқидчилар бу ҳужжатни президентнинг ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш йўлидаги қарор сифатида баҳолашмоқда. 

Парламентдаги мухолифат аъзолари 11 июль куни бўлиб ўтган овоз бериш жараёнида иштирок этишмаган. Улар президентни қўллаб-қувватловчи ҳукмрон партиянинг 85 нафар аъзосининг ўзларини қолдиришган. 

Лунгу  пойтахт Лусака шаҳрининг марказий бозорини ёқиб юборишда мухолифатни айблаб, улар аҳоли орасида қўрқув ва террорни ёймоқчи эканини таъкидлаган. Унинг фикрича, шу сабабли, фавқулодда ҳолат тартибини жорий қилиш билан кескин чоралар кўриш керак. 

Африканинг барқарор ва бирмунча демократик мамлакатидаги вазиятнинг таранглашувига мухолифатнинг бош етакчиси Ҳакаинде Ҳичилеманинг қўлга олиниши асос бўлди. У ўтган йилги сайловларда мағлубиятга учраган эди. 

Ҳичилема яна беш киши билан бирга қонуний ҳукуматни ағдаришга уринишда айбланмоқда. 

Ҳукмрон Ватанпарварлар фронти сиёсий мақсадларни кўзлаган ҳолда варварларча электр тармоқларига ўт қўйилишига чек қўйиш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идораларига кенг ваколатларни тақдим этди. 

Шундай қилиб мамлакат полицияси Замбия фавқулодда ҳолат қонунчилигига кўра, митингларни тақиқлаши, йўлларни тўсиши, ҳаракатланишни чеклаши мумкин. 

Ҳичилеманинг Миллий тараққиёт учун бирлашган партияси Лунгунинг қарорини демократияни сўндириш ва диктаторликка ҳозирлик кўриш деб баҳолади. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34663 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73117 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10765 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137649 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 594 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2267 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1341 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 1669 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар