11 нафар фарзанди бор тошкентлик аёл оиласининг бахт сири ҳақида сўзлаб берди

Жамият 13 Июль 2017 61035

Ҳаётда шундай тақдирлар учрайдики, улар миллатидан, эътиқодидан ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар кишиларга ўрнак бўлишади. Улар яшаётган умр кўпчилик учун ҳайратланарли туйилса-да, аммо ҳақиқат гўё мана шу тақдирлар ёрдамида ўз аксини кўрсатгандек бўлади.

Куни кеча сайтимиз орқали эълон қилинган Дугинлар оиласида мана шундай тақдир эгалари истиқомат қилади. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек шаҳарчасида умргузаронлик қилаётган мазкур оилада 11 нафар фарзанд улғаймоқда. Улар 7 қиз ва 4 ўғил. Биринчи фарзанд 12 ёшда бўлса, кенжатой ҳали 1 ёшга ҳам тўлмаган. Аёлнинг тўнғичи 2004 йилда, иккинчи фарзанди 2005 йили, учинчиси эса 2006 йилда, барчалари ноябрь ойининг 18-санасида туғилган. Элла Дугинанинг турмуш ўртоғи хизмат сафари билан Россияга кетган. Қайнотаси эса қоровул бўлиб ишлайди.

39 яшар оила бекаси Элла Дугина ўз ҳаёти ҳақида гапирар экан шундай дейди: “Биз турмуш ўртоғим билан беш йил кўп қаватли уйда яшадик. Бу орада бирин-кетин болаларимиз дунёга келди. Шунда турмуш ўртоғим ҳовли сотиб олишни қасд қилди. Бунга сабаб у фарзандларимизни ерда меҳнат қилиб, қаттиқ ишларга чиниқиб, ҳақиқий меҳнатсевар инсонлар бўлиб етишишларини исташлигида эди”.

Элла Дугинанинг сўзларидан, унинг ҳаётдан рози, оиласини қаттиқ севиши, кўнгли пок инсон эканлигини шундоққина билиниб турар эди. На шикоятни, на бирор жойга ёрдам сўраб боришни ва на норозиликни билмаган бу аёл ҳаётдан ҳам, жамиятдан ҳам рози. Энди айтингчи, мана шу тақдир ҳар нарсадан нолийдиган, шукрни билмайдиган, доим қўрқув ва ваҳимада юрадиган, тирноқ остидан кир қидирадиган одамларга ўрнак бўла олмайдими?

Айни кунларда Элла Дугина ўз хўжалигини кенгайтирмоқчи. Бу орқали оиласининг моддий таъминотини мустаҳкамлаб, фарзандлари учун тўкин келажак пойдевори қўйиш ниятида. Бунинг учун унга айрим моддий таъминотлар етишмаяпти. Қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш учун Эллага моддий кўмак бериш истагида бўлганлар, бу орқали жуда савобли ишга қўл урган бўлишар эди. Бунинг учун Элла Дугинанинг пластик карточкасига пул ўтказмаларини амалга ошириш кифоя.

Пластик карта рақамлари: 8600 0417 2204 9914 / 0720 

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, Кун.uz таҳририяти ижодий жамоаси Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги, шунингдек, Президент девони ходимлари билан мазкур хонадонда бўлди. Оиладаги болажонларга турли совға-саломлар улашилди. Бунинг учун мазкур мутасадди ташкилотларга миннатдорчилик билдирамиз.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71425 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37185 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21542 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81228 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61913 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 753 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 576 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 589 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 258 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 541 Маданият
Кўпроқ янгиликлар