«Адолат» социал-демократик партияси Президент маърузасига муносабат билдирди

Ўзбекистон 13 Июль 2017 13729

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий партиялар ва парламент вакиллари билан учрашувидан кейин Президент маърузасига нисбатан ўз муносабатини билдирди. 

У бу ҳақда Кун.uz таҳририятига маълум қилди. Қуйида уни ўзгаришларсиз ҳавола қиламиз. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий партиялар ва парламент вакиллари билан учрашуви биз учун ҳар томонлама фойдали, жуда катта сабоқ мактаби бўлди. Айниқса, сиёсий партияларнинг жамиятда тутган ўрни учун бу учрашув ва ғамхўрликнинг аҳамияти жуда залворли.

Маърузада Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясига билдирилган танқидий фикрлар жуда ўринли. Бу албатта, биздан иш услубимизни ўзгартиришни, ҳар бир масалага ижодий ёндашувни талаб қилади.

Очиғи, сайловларда катта ваъдалар билан халқнинг олдига чиққанмиз. Тўғри-да, кимдир “Сайловларда берган ваъданг қани, лафзинг борми” деса, нима деган одам бўламиз. Бугун халқимиз уйғонган, одамларимиз бир-биридан фаоллашган. Улар биздан кўп янгиликлар кутмоқда. Нима учун биз катта юкни елкамизга олиб, ислоҳотлардан орқада қолишимиз керак? 

Фан, таълим ва тиббиёт соҳаларида партиямизнинг фаоллиги етишмаганлиги жуда ўринли танқид қилинди. Ҳақиқатдан ҳам биз бу соҳаларда оқсоқлик қилдик. Жорий йилда бу соҳаларда партия бирорта ҳам ташаббус кўрсатмаганининг ўзи сусткашлигимиздан далолат беради.

Президентимиз эса жорий йилнинг ўзида илм-фан намоёндалари, олимлар, зиёлилар билан учрашиб, уларни қўллаб-қувватлади, замонавий технопарклар, эркин иқтисодий зоналар, инновацион марказлар ташкил қилиш чораларини кўрди. Буларни бутун халқимиз кўриб турибди. 

Айниқса, олий таълим квотасининг оширилганлиги, нострификациядаги енгилликлар, 11 йиллик ўрта таълим тизимини қайта жорий этиш ҳақидаги ташаббуслари ота-оналарнинг, барча ёшларнинг юрагидаги гап бўлди. 

Маърузада ўринли таъкидланганидек, партиямиз ўз дастурларида суд-ҳуқуқ соҳасига алоҳида ўрин ажратган. Бу борада партиянинг ташаббуссизлигини тан оламиз. Хусусан, партиямизнинг “Адолат – қонун устуворлигида”, “Куч – адолатда” каби ғояларни илгари суриб, судлар мустақиллигини, суд қарорларининг қонунийлигини, фаолиятининг очиқлигини таъминлаш зарурати ҳақида сайловчиларга берган ваъдаларимиз бўйича бирон-бир асослантирилган таклиф киритганимиз йўқ.

Очиғини айтсам, Президентимизнинг соҳага доир қарор ва фармонларида биз берган ваъдалар босқичма-босқич ўз ечимини топаётганлиги бизни қувонтирса, ташаббус қилмаганимиз уялтиради.

Тўғрида, "Куч - адолатда" шиори билан чиққан партиянинг одил судлов органлари фаолиятини халқаро талаблар даражасига кўтариш, адвокатура институти мақомини кенгайтириш, ҳакамлик судларини янада ривожлантириш каби масалаларда ўз фикр-мулоҳазалари бўлмаса. 

Партия раҳбарларини ҳадемай сайловлар бўлади, биз сайловчилар олдига нима деб борамиз, деган масала ўйлантиради. “Биз сайловларда берган ваъдаларимизни бажардик, яна бизга овоз беринглар”, десак, кечирасиз, буларни Президент бажардилар, деб жавоб қайтаришлари аниқ. Аслида, бу ишларда партиямиз ва ундан кўрсатилган депутатларимиз ҳам ташаббускор бўлиши керак эди.

Халқимизда "Дўст ачитиб гапиради", деган пурмаъно ҳикмат бор. Биз албатта, кечаги йиғилишдан тўғри хулоса чиқарамиз. Фаолиятимизни танқидий таҳлил қиламиз. Барча ишларимизни шахсий жавобгарлик ҳисси билан тез кунда қайта кўриб чиқамиз. Уларнинг самарали механизмлари устида ишлаймиз. Сайловчиларимизнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон “Адолат” партиясининг халқ орасида нафақат танилувчанлигини, обрўсини ошириш бўйича барча чораларни кўрамиз ва бу ҳақда халқимизни хабардор қилиб борамиз.

Абдукамол РАҲМОНОВ, 
Ўзбекистон “Адолат” СДП 
Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30145 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42374 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158870 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45035 Lifestyle
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 875 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 465 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2066 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 188 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 907 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар