АҚШ ИШИД террорчилик гуруҳи таркибида фаолият олиб бораётган хорижлик террорчиларга доир маълумотлар базасини шакллантиради. Бу ҳақда Америка президентининг ИШИДга қарши кураш бўйича халкаро коалициядаги вакили Бретт Макгерк маълум қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Биз хорижий террорчиларнинг халқаро маълумотлар базасини ташкил этамиз. Унда 18 минг кишининг исми-шарифи бор", — деган Макгерк коалиция вакиллари гуруҳининг Вашингтонда бўлиб ўтган йиғилишида. 

Унинг сўзларига кўра, бу база Интерпол кўмагида ташкил этилади. 

Макгеркнинг қайд этишича, Ироқнинг Мўсул шаҳрида фаолиятини давом эттираётган ИШИД таркибида "бутун дунёдан, Хитойгача" жангарилар бор. У ердаги террорчилар, Макгеркнинг айтишича, "француз, хитой, рус, ҳолланд тилларида, шунингдек, араб тилининг ироқча шевасига хос бўлган шеваларида сўзлашади".