Amabrush тиш чўткаси ҳар куни эрталаб тишларини тозалаш жонига текканлар учун чинакам  қутқарувчи бўлиши мумкин. У бутун оғиз бўшлиғини бор-йўғи 10 сонияда тозалайди, бунинг учун қурилма оғизга солиниб, тугмасини босилса етарли, деб ёзади gagadget.

Amabrush нинг ишчи қисми бактерияларга қарши хоссали силикондан тайёрланган. Ташқи кўриниши билан чўтка боксёрлар капаси ва денгиз актинияси гибридини эслатади. Титровчи юмшоқ мўйлар тишга ёпишган қолдиқларни милкка зарар етказмасдан тозалайди, тиш пастаси эса махсус микроканалларни келиб туради.

Android ва iOS учун мўлжалланган иловаларда тозалаш учун иш режими ва вақтини созлаш, шунингдек таркибий қисмларни буюртма қилиш мумкин. Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрича, гаджет ўз эгасининг кунига тиш ювиш учун 2 дақиқадан 2 марта вақт сарфлашдан халос этиб, 108 кун вақтини тежайди. Аккумулятор қуввати эса 28 марта фойдаланишга етади.

Тюбикларда сотиладиган оддий тиш пастаси жуда қуюқ бўлганлиги сабабли Amabrush учун ҳар бири 3 евро турадиган махсус капсула сотиб олишга тўғри келади. Унинг бир донаси бир ойдан кўпроқ вақтга етади.

Силикондан ясалган «тишлиқ» бактерияларнинг 99,99 фоизини йўқотади ва 6 евро туради. Уни ҳар 3–6 ойда алмаштириш тавсия этилади. Яратувчиларнинг фикрича, биз кунига тиш тозалаш учун 2 дақиқа сарфлаганимизда, ҳар бир тиш сиртига ўртача 1,25 сония сарфланади. Amabrush’нинг мўйлари тишларни бутунлай қоплаб олади ва бир вақтнинг ўзида оғиз бўшлиғида тозалаш ишларини олиб боради. Гарчи жараённинг ўзи 12 мартага қисқароқ бўлса ҳам, самарадорлик 8 баробар кўпроқ бўлади.