БААдан Покистонга йўл олган самолёт кучли шамол сабаб ҳалокатга учрашига бир бахя қолди

Жаҳон 13 Июль 2017 4236
Фото: AP

БААдан Покистонга парвоз қилаётган Pakistan International Airlines (PIA) авиакомпанияси самолёти кучли шамол сабаб ҳалокатга учрашига бир бахя қолди. Бу ҳақда Gulf News газетаси ёзмоқда.

Ҳодиса Абу-Дабидан Пешовор шаҳрига йўл олган рейс билан содир бўлди. Лайнер ёқилғи бакларидан биридаги ташқи қатлам парвозга кўтарилиш чоғида шамол сабаб учиб кетган. Бироқ, учувчилар манзилга эсон-осон етиб боришди ва ҳаво кемасини муваффақиятли қўндиришган.

Самолёт Бача Хон номидаги Пешовор халқаро аэропортига қўнганидан сўнг йўловчилар эвакуация қилинди. Фавқулодда ҳодиса сабаб ҳеч ким жабрланмади.

Покистоннинг The Express Tribune нашри аниқлик киритишича, аэропортда зарар етган ёқилғи баки алмаштирилди. Шундан сўнг лайнер Покистоннинг Карачи шаҳрига учиб кетган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар