Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ижроия қўмитаси собиқ аъзоси ва Шимолий ҳамда Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси давлатлари футбол конфедерацияси (КОНКАКАФ) собиқ бош котиби америкалик Чак Блейзер 72 ёшидан ҳаётдан кўз юмди. У ФИФАдаги коррупция можаросининг энг муҳим "қаҳрамон"ларидан бири эди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

2013 йилда Блейзер солиқларни тўлашдан бўйин товлаганини тан олди ҳамда ФИФА ижроия қўмитаси аъзолари пора олганини айтиб ўтди. Унинг маълумотлари 1998 ва 2010 йилги Жаҳон чемпионати мезбон давлатини аниқлашга тегишли бўлган. Унинг кўрсатмалари асосида 2015 йилнинг майида, ФИФА раҳбари сайловларига бир кун қолганида, ташкилотнинг юқори мансабли қатор амалдорлари ҳибсга олинди.

2015 йилнинг июлида ФИФА Блейзерни футбол билан боғлиқ бўлган барча фаолият туридан умрбод четлатди.