Forbes дунёнинг энг қимматбаҳо спорт клубларини маълум қилди

Спорт 13 Июль 2017 16819

АҚШнинг Миллий футбол лигаси (американча футбол) клуби "Даллас Ковбойз" Forbes журнали талқинига кўра дунёнинг энг қимматбаҳо спорт клублари рейтингига етакчилик қилмоқда.

Нашр клубни 4,2 млрд долларга баҳолаган. 

Рейтингда 2-ўринни Бейсбол бош лигаси клуби "Нью-Йорк Янкиз" эгаллаган, у 3,7 млрд долларга баҳоланган. 3-ўрин эса Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клубига насиб қилган, унинг нархи 3,69 млрд долларни ташкил қилган.

Шунингдек, энг қимматбаҳо спорт клублари бешталигига "Реал" ва "Барселона" ҳам кирган. Испан грандларининг нархи мос равишда 3,64 млрд ва 3,58 млрд долларни ташкил қилади.

Аввалроқ "Реал" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Forbes нашрига кўра дунёнинг энг катта даромад олувчи спортчилари рўйхатининг энг юқори поғонасини эгаллагани маълум қилинганди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар