Хорижга чиқиш паспорти жорий этилса, ушбу ҳужжат қачондан берилади?

Ўзбекистон 13 Июль 2017 59396

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947 сонли фармони билан тасдиқланган, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастурига мувофиқ, Ички ишлар вазирлигига “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да тегишли вазирлик ҳамда идоралар билан чиқиш ва кириш тизимини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш вазифаси топширилган. У хорижга чиқиш учун рухсат берувчи стикерни расмийлаштириш тартибини бекор қилишни назарда тутади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Юқоридаги норматив ҳужжатлар, шунингдек, мамлакатда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун хорижга чиқиш бўйича икки йиллик стикернинг бекор қилинишининг бир қисми бўйича, чиқиш ҳужжатларини расмийлаштиришда мамлакат аҳолисига қулай шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳуссайн томонидан Ўзбекистон Республикасига жорий йилнинг май ойида амалга оширилган ташриф давомида ижобий баҳоланди.

2017 йилнинг 5 июль куни Миллий телерадиокомпания Медиа-марказидаги халқаро пресс-клуб сессиясида ташқи ишлар вазири А.Комиловнинг Ўзбекистон Республикаси хорижий муассасалари ва вазирлик ҳамда идоралари расмий вакиллари иштирокида видеоконференцияси бўлиб ўтди. Ушбу тадбирга жамоат, миллий ва хорижий ОАВ вакиллари таклиф этилди. Тадбир давомида ташқи ишлар вазирига кўплаб саволлар берилди, улар орасида хорижга чиқиш учун рухсат берувчи стикер расмийлаштиришни бекор қилиш билан боғлиқ масалалар ҳам бор эди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан виртуал қабулхона, ТИВнинг электрон манзили ва мессенжер саҳифаларига келиб тушган мурожаатлари таҳлили ҳам хорижга чиқиш учун рухсат берувчи икки йиллик стикерни бекор қилиш масаласини ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатди.

Ўзбекистон Республика Президентининг 2017 йилнинг 11 июлдаги ПҚ-3126 сонли қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Алоқа ва ахборот коммунакацияларини ривожлантириш вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмасига бир ойлик муддатда республикада хорижга чиқиш паспортини жорий этиш бўйича асосланган таклифлар киритиш вазифаси юкланди. Уларда аниқ босқичлар, муддатлар, техник шартлар ва молиявий харажатлар белгилаб қўйилгани бўлиши лозим.

Ушбу масалани ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида айни дамда махсус идоралараро ишчи гуруҳи ташкил этилди, у томонидан республикада хорижга чиқиш паспортини жорий этиш масаласи жиддий ишлаб чиқилмоқда.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, республикада хорижга чиқиш паспортини жорий этиш бўйича ижобий қарор қабул қилинадиган бўлса, ушбу ҳужжатни 2019 йилдан бошлаб, босқичма-босқич бериш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, амалдаги биометрик паспорт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эгасининг шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб қолади.

Хориждаги амалдаги биометрик паспортга эга бўлган шахслар учун ушбу ҳужжатни мамлакат ташқарисида ишлатиш бўйича алоҳида тартиб ишлаб чиқилади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 28789 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42021 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 157834 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44791 Lifestyle
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 1 Жамият
Афғонистонда бир кун ичида 100 дан ортиқ жангари йўқ қилинди
23:34 / 20.08.2017 340 Жаҳон
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 1197 Жамият
РФПЛ. «Зенит» яна ғалаба қозонди, Афонин тўлиқ ўйнаган ўйинда «Анжи» йирик мағлубиятга учради
23:02 / 20.08.2017 404 Спорт
Жанубий Осиёда тошқинлар оқибатида 700 киши ҳалок бўлди
23:00 / 20.08.2017 517 Жаҳон
YouTube «Шошилинч янгиликлар» бўлимини ишга туширди
22:26 / 20.08.2017 2055 Технология
Кўпроқ янгиликлар