Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилдики, Москва Сурия президенти Башар Асадни қўллаб-қувватламайди ва БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига амал қилади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар тарқатди.

Вазирнинг сўзларига кўра, Сурия ва сурияликлар етакчиси тақдирини фақат шу мамлакат фуқаролари ҳал қилиши мумкин.

«Биз Асаднинг ҳимоячиси эмасмиз, биз БМТ ХК резолюциясига риоя этамиз. Сурия у ерда қора номда ёзилган — Сурия тақдирини фақат сурияликлар ҳал этишади», — деган Лавров.

Россия президенти Владимир Путин ҳам G20 саммити доирасидаги матбуот анжуманида  Сурия давлати ва президент Башар Асаднинг келажаги «Сурия халқи томонидан белгиланиши кераклиги»ни айтиб ўтганди.

7 июль куни Тиллерсон матбуот анжуманида Вашингтон Башар Асадни Сурия сиёсий ҳаётида истиқболга эга деб билмаслигини маълум қилганди.