Франция президенти Эммануэль Макрон америкаликлар раҳбари Доналд Трамп билан бирга қўшма матбуот анжумани вақтида маълум қилдики, ҳозирги вазиятда ўз мамлакати Россия билан ҳамкорлик қилиши керак.

«Мен Версалда Россия президенти Владимир Путин билан давомли учрашув бошладим. Бу муҳим учрашув эди. Бизнинг қарашларимиз тўла мос келмайди, аммо биргаликда ишлашимиз, ахборотлар алмашиб, ечим излашимиз муҳимдир», — деган Макрон.

Россия президенти Владимир Путин Макрон билан Ҳамбургдаги учрашувида Россия ва Франциянинг иқтисодий алоқалари ривож топаётганини, икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси ҳажми ўсиши ҳақида айтиб ўтганди.

Июнь ойи охирида Украина президенти Петро Порошенко билан учрашувида Макрон Россияни Украина шарқидаги вазият туфайли агрессор деб атаганди.

Шундан кейин Россия Федерациялар Кенгашининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Владимир Жабаров Россиянинг Макрон томонидан бундай айбланиши французлар етакчисининг сиёсатчи сифатидаги нўноқлиги ифодаси эканини айтиб ўтганди.