«Мейвезерга қарши Криштиану Роналду ҳам жанг қила олади»

Спорт 13 Июль 2017 25131

Россиялик аралаш жанг устаси Ҳабиб Нурмагомедов шу йил ўтказилиши режалаштирилган Конор МакГрегор ҳамда Флойд Мейвезерга қарши жанг ҳақида фикр билдирди.

Айни вақтда Қозонда ММА бўйича семинар ўтказаётган Ҳабиб МакГрегорнинг Мейвезер билан жанги ахмоқлик эканини таъкидлади.

«Флойдга қарши Криштиану Роналду ҳам жанг қилиши мумкин. Конор жанг қиляпти-ку нимага унга мумкин эмас? Ҳамма учун қизиқарли бўларди профессионал боксчи профессионал футболчини ураётгани»,- деган Ҳабиб.

Бу билан россиялик спортчи Макгрегорни мазах қилган. У Тошкентга келган вақтида Макгрегорнинг Мейвезерга қарши жанг қилиш қарорини ахмоқлик деб атаган ва Мейвезер дунёнинг энг зўр боксчиси эканини таъкидлаганди.

Нурмагамедов ва Роналду бир-бирларини ҳурмат қилишлари бир неча ой олдин маълум бўлганди. Апрель ойида Нурмагомедов инстаграм саҳифасида «Реал»ни энг яхши жамоа деб атаган ва Мадрид клуби ҳақида пост қолдирганди. Бу постга фикр билдирган Роналду Ҳабибни «Top brother» (Ажойиб биродар) деб атаганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар