Европа Иттифоқи фикрлар қарама-қаршилигига қарамай, Қўшма Штатлар билан ҳамкорликка муҳтож. Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркель маълум қилди.

«Америка президенти билан Ҳамбургдаги G20 саммитида учрашдик. Биз ўзаро тўқнаш нуқталар бор эканини аниқладик – гап терроризм билан кураш, бошқа масалалар ҳақида бормоқда. Бироқ қарама-қаршиликлар ҳақида ҳам гапириш лозим: бу ерда гап, афсуски, иқлим бўйича Париж келишувининг муҳимлиги ҳақида бормоқда», - дея Меркелнинг сўзларини келтиради ТАСС.

Унинг сўзларига кўра, «алоқалар ва музокаралар ўтказиш имкониятини сақлаб қолиш лозим».

«Биз хавфсизлик масалаларида АҚШ билан ҳамкорликка муҳтож эканлигимизга аминмиз, қарама-қаршиликларга қарамай», - дея таъкидлаб ўтди у.