НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг маълум қилишича, “Ғарб-2017” Россия-Беларусь машқларида аввал айтилганидан кўпроқ кучлар иштирок этмоқда.

“Аввалги машқлар тажрибасидан келиб чиқиб, бизда расман айтилганидан кўпроқ кучлар иштирок этади, деган фикр бор», - дея бош котиб сўзларини келтиради ТАСС.

Унинг сўзларига кўра, НАТО Россияни машқлар туфайли таҳдид сифатида кўраётгани йўқ.

“Ҳар бир давлат машқлар ўтказиш ҳуқуқига эга, бу Россияга ҳам тегишли”, - дея аниқлик киритди Столтенберг.