НАТОнинг "Trident Juncture-2018" машқларида 35 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар иштирок этади. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.

"Биз катта миқдор ҳақида гапирмоқдамиз, тахминан 35 минг аскар, бироқ якуний сон бўйича ҳали бир қарорга келингани йўқ, сабаби қанча давлат ўз ҳарбий хизматчисини юборишини энди биламиз", - дея айтиб ўтди Столтенберг журналистларга.

Бу машқлар Норвегияда 2018 йилнинг кузида бўлиб ўтади. Илк бора Trident Juncture 2015 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Португалия, Испания ва Италияда ўтказилганди, ўшанда уларда 30 дан ортиқ давлатдан келган тахминан 36 минг киши қатнашган.