Нью-Йорк ҳукумати келаси йилга қадар каламушларнининг 70 фоизини йўқ қилиш ниятида. Шаҳарни кемирувчилардан тозалаш амалиётига 30 миллион доллардан кўпроқ маблағ сарфлаш режалаштирилмоқда, деб хабар берди Reuters агентлиги.

Нью-Йорк соғлиқни сақлаш департаменти маълумотига кўра, 2017 йилнинг бошидан бери каламушлар бўйича 10 мингдан ортиқ шикоят келиб тушди. Бу кемирувчилар айниқса Манхэттен, Бронкс ва Бруклинда кўпроқ учрайди.

Шаҳар маъмуриятининг фикрича, ажратилган маблағларнинг катта қисми жамоат жойларини яхшилаш, ертўлаларнинг тупроқли полларини бетон билан қоплаш ҳамда қуёшли чиқинди йиғиш комбайнларини ўрнатишга сарфланади. Шаҳар кўчаларидаги чиқинди саватчалари пўлатли бакларга алмаштирилади.