“Париж Трампга қарши”: Франция пойтахтида АҚШ президенти туфайли митинглар ўтказилади

Жаҳон 13 Июль 2017 4881

“Париж Трампга қарши” альянси фаоллари Франция пойтахтида митинглар ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу АҚШ президенти Дональд Трампнинг ушбу давлатга икки кунлик ташриф билан келгани туфайли рўй беради, деб ёзмоқда Independent газетаси.

Таъкидланишича, митингларда иштирок этувчилар ўз акцияларини АҚШнинг элчихонаси аввал жойлашган жой - Эта-Юни майдонида ўтказишни мўлжаллашмоқда.

Акция ташкилотчиларининг маълум қилишича, улар Трампнинг иқлим ўзгариши, муҳожирлар, озчиликларга нисбатан сиёсатига қаршилар ва уни ирқчилик кўринишидаги баёнотларда айблашмоқда.

Аввалроқ Эйфель минораси Трамп туфайли ёпилиши хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар