Покистон шимоли-шарқидаги сув тошқинлари натижасида камида 12 киши ҳалок бўлди ва тўрт инсон жабрланди. Бу ҳақда Dawn нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотига кўра, кучли ёмғирлар туфайли юз берган сув тошқинлари Панжоб вилоятининг уч туманида кузатилган.

Маҳаллий метеорологларнинг хабарига кўра, ноқулай об-ҳаво мамлакатнинг ушбу ҳудудида яна бир неча кун давомида сақланиб қолади. Бироқ ҳафта охирига келиб Покистон ҳудуди узра янги атмосфера гирдоби ўтади.

Ўтган йили мавсумий сув тошқинлари ва кучли ёмғирлар 81 кишининг умрига зомин бўлганди, тахминан 300 минг инсон жарбланган.