Украина президенти Пётр Порошенко ЕИни Қримни Украина ҳукумати назорати остига қайтаришга йўналтирилган фаол сиёсат олиб боришга чақирди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

«Биз Қрим бўйича мулоқотни кучайтиришга келишиб олдик. Бугун тан олмаслик сиёсатидан Қримни истилодан чиқариш бўйича фаол стратегияга ўтиш учун барча шароит бор», - деди Порошенко.

Шунингдек, Украина президентининг таъкидлашича, Россия Қримни «таҳдидлар ороли»га айлантирмоқда.