13 июль куни Тошкент ИИББда профилактика куни муносабати билан матбуот брифинги ташкил этилди. Унда иштирок этган ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг маълум қилишича, ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика ишларини кучайтириш мақсадида шаҳардаги 34 та интернет-кафелар ва тунги клубларда рейдлар ўтказилган. 

Унинг таъкидлашича, 7-13 июль оралиғида тунги соат 22:00 дан сўнг интернет-клубларида вояга етмаганларнинг ташриф буюриш ҳолатлари аниқланмаган.

Бу эса ички ишлар органлари ходимлари томонидан мунтазам равишда олиб борилаётган профилактик тадбирларнинг ўз самарасини бераётганлигидан далолатдир.