Самарқанд шаҳридаги «Китоб олами» дўконининг анжуманлар залида шоир Қодирбек Усмоновнинг янги — «Бекат» деб номланган шеърий тўплами тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Вилоят ёзувчилар уюшмаси, самарқандлик китобсеварлар, шоирлар, олийгоҳ ўқитувчилари йиғилган ушбу учрашувда ёш шоирнинг китоби жамоатчиликка таништирилиб, унинг янги шеърларидан ўқиб эшиттирилди. 

Тадбирда адиб Эшқобил Вали, Тошпўлат Тўгалов, Исомиддин Пўлатов, Тўлқин Сиддиқ, Аслиддин Мустафо каби эл таниган ижодкорлар сўзга чиқиб, ёш шоир Қодирбек Усмоновнинг келгуси ижодларида омадлар тилашди.