Шимолий Кореянинг шарқий қирғоқларида пайшанбага ўтар кечаси 5,8 магнитудали зилзила юз берди, деб хабар қилмоқда "Рёнхап" ахборот агентлиги АҚШ Геология хизматига асосан. Бошқа маълумотларга кўра, ер силкиниши магнитудаси 6 га тенг бўлган бўлиши мумкин.

Зилзила маркази Хитой билан чегарадан унча узоқ бўлмаган ердаги Насон шаҳридан 193 километр масофада бўлган ҳамда 538 километрлик ер тубида жойлашган, дейилади хабарда.

Пентагондагиларнинг маълум қилишича, зилзила КХДРдаги ядро синовлари билан боғлиқ эмас.

Шимолий Корея қатор ракеталар учиргани ва Америка-Жанубий Корея ҳарбий машқлари ўтказилиши туфайли, Жануби Кореяда Пхеньяннинг янги – бешинчи ядро синовидан жиддий тарзда хавфсирашмоқда.