Тошкент 15 йиллик танаффусдан сўнг ЕХҲТнинг ОАВ бўйича анжуманига мезбонлик қилади

Ўзбекистон 13 Июль 2017 3864

Тошкент шаҳрида 15 йиллик танаффусдан сўнг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги масаласи бўйича вакили Бюроси томонидан ҳар йили ташкил этилувчи Марказий Осиё анжуманига мезбонлик қилади. “Марказий Осиёда очиқ журналистика” мавзусидаги ҳисоб бўйича 19-форум Ўзбекистон пойтахтида 18-19 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Кутилишича, анжуманда қарийб 80 га яқин журналистлар, ҳукумат, фуқаролик жамияти, академик доира вакиллари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этади. Улар минтақада ОАВ эркинлиги билан боғлиқ масалаларни муҳокама этади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент “ОАВ эркинлиги ва коррупция” мавзусидаги 4-анжуманга 2002 йилда мезбонлик қилганди.

Кўпроқ янгиликлар