Тошкент вилояти прокуратураси қачон ҳисобот беради?

Ўзбекистон 13 Июль 2017 14200

13 июлда Тошкент вилояти ИИБда Президент белгилаб берган профилактика куни муносабати билан навбатдаги матбуот брифинги бўлиб ўтди. Айтиш жоизки, бирмунча камчиликлар бўлса-да, мана икки ойдирки, жараён давом этмоқда. 

Хусусан, ОАВлари билан учрашув бир ҳафтада бир маротаба ташкил этилаётганига қарамай, брифинглигича қолиб кетмоқда. ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб бериш жорий этилаётгани йўқ. Мазкур брифинг йўлга қўйилганидан бери вилоят прокуратураси вакили бир марта иштирок этганидан сўнг, умуман келмай қўйганини қандай тушунишни тўғриси англай олмаяпмиз. 

Вилоят ИИБга айрим саволлар билан мурожаат қилинса, бу прокуратура ваколатига киради, деган жавобни эшитамиз. Саволимизга жавоб ололмасак ҳам, ёхуд бу маълумотни ҳозирча бера олмаймиз, тергов сири дейишса ҳам майли эди, аммо мурожаат қилиш учун Тошкент вилояти прокуратураси вакилининг ушбу брифингда иштирок этиши мақсадга мувофиқ бўлар эди, наздимизда. 

Шунга кўра, Тошкент вилояти прокуратураси ўз ваколатига кирувчи маълумотларни тақдим этишни истамаяпти ёки ИИБда ташкил этилаётган брифингни кичик санаб, менсимаяпти, деган фикрга ҳам бориш мумкин. Балки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар фаолиятида ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш бўйича давлат раҳбари томонидан қўйилаётган вазифа Тошкент вилояти прокуратурасига тегишли эмасдир, ким билсин? 

Бироқ биз бундай ёмон гумонга боришдан йироқмиз. Вилоят прокуратураси яқин орада шов-шувли матбуот брифинги эмас, матбуот анжумани ўтказишга тайёргарлик кўраётган бўлса, не ажаб!

Толиб Раҳматов, Кун.uz мухбири

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24253 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53103 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64654 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 17 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 830 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 571 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1551 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1662 Жамият
Кўпроқ янгиликлар