Ўзбекистон Тожикистонда яна бир кўргазма ташкил этади

Ўзбекистон 13 Июль 2017 5553

Жорий йил июль ойи охирида Тожикистон Республикасидаги ўзбекистонлик ишбилармон доиралар иштирокида навбатдаги кўргазма ташкил этилади. Унда Савдо-саноат палатаси ҳам 60га яқин корхона маҳсулотлари ҳамда 120га яқин тадбиркорлар билан биргаликда қатнашади. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбарияти иштирокида Халқаро Пресс-клубда бўлиб ўтган сессияда қатнашган ССП раиси ўринбосари, сенатор Ботир Асадов шу ҳақда маълум қилди. 

Тожикистондаги бу сафарги кўргазмада кимё саноатидан тортиб, тўқимачилик маҳсулотларигача олиб борилади.

У, шунингдек, ташқи бозорда Ўзбекистон миллий маҳсулотлари ва хизматларини кенг ташвиқ қилиш бўйича қатор механизмлар махсус бошқарув – Экспортга кўмаклашувчи бошқарма борлигини ҳам ёдга олди. Бундан ташқари, хорижда ва республиканинг ўзида турли бизнес-форумлар, кўргазма-ярмаркаларни ташкил этиш ҳам мақсадга мувофиқдир. 

Бу масалада механизмлардан бири хорижий мамлакатлардаги элчихоналар хизматидан бевосита фойдаланишдир, дея таъкидлади Асадов. 

Кўпроқ янгиликлар