WikiLeaks сайти Vault 7 номи остидаги махфий ҳужжатларни ошкор этиш серияси доирасида МРБнинг янги ҳужжатларини эълон қилди.

Янги қисмда WikiLeaks МРБнинг Highrise лойиҳасига тегишли ҳужжатларни эълон қилган. У Android қурилмаларидаги СМС-хабарларни кузатиш ва бошқа манзилга юборишга мўлжалланган.

Таъкидланишича, у ўзига Android негизида ишловчи 4.0-4.3 дастурий тизимларидаги мобиль телефонлар учун иловани ҳам қамраб олган.

Хабарга кўра, Highrise олиб юрилувчи қурилмадаги барча СМСларни кузатиб турувчи ва маълумотни тутиш пости билан махфий алоқа каналини яратувчи дастурга ҳам эга.