4 ёшли ўғлини 20 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Жамият 14 Июль 2017 22881

Кармана туманида истиқомат қилувчи Муаттар Наимова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Абдурафиқ билан 2013 йилдан буён расмий никоҳсиз яшаб келарди. Биринчи турмушидан бўлган ўғли эндигина тўрт ёшга тўлган, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Муаттар ишламагани учун қийналиб қолар, шундай пайтларда ўғлини болалар уйига топшириш ёки фарзандсиз оилаларга сотишни режа қиларди. Бир-икки бор Абдурафиққа бу ҳақда айтганида, у рози бўлмади.

Шундан кейин Муаттар эрига ҳам айтмасдан, ўзи ишни битирмоқчи бўлди ва ўғлини сотиб оладиган кишиларни қидира бошлади. Шундай кунларнинг бирида Санам исмли аёл унга болани сотиб оладиган кишини топиб беришини айтиб қолди ва унга бир телефон рақамини берди. Муаттар фуқаро Холида Холиқовага қўнғироқ қилди. Улар учрашишди. М.Наимова болага харидор бўлган Холидага оилавий шароити оғирлиги, эри болани хўрлаб, ураётганлиги, энди Россияга ишлаш учун кетаётганлиги-ю, шу сабабли боласини сотишга мажбур бўлаётганлигини айтиб, разил қилмишини оқламоқчи бўлди. Икки аёл ўртасида жирканч савдонинг шартлари келишилди. Унга кўра, Х.Холиқова болани 20 миллион сўм эвазига сотиб оладиган, ҳужжатларни тайёрлаш учун яна 500 минг сўм берадиган бўлди.

Орадан икки кун ўтиб, М.Наимова Х.Холиқовадан 5 млн. 500 минг сўм пулни олган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланди.

Суд ҳукми билан М.Наимова 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар