АҚШ Пёнгянг билан алоқаларда гумонланган Хитойдаги айрим кичик банкларга қарши иқтисодий чекловлар жорий этишга тайёрланмоқда, деб хабар беради Reuters агентлиги АҚШ раҳбариятидаги манбаларига таяниб.

Ушбу маълумотларга кўра, чеклов чоралари яқин ҳафталар ичида жорий этилиши мумкин. Агентлик ҳамсуҳбатининг сўзларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп «ХХРга нисбатан муносабатларда тобора сабри тўлиб бормоқда» ва яқин келажакда «Хитой фирмаларига санкциялар жорий этилишини билдирувчи кескинроқ ёндашув»ни жорий этишга тайёрланмоқда.

4 июль куни КХДР қитъалараро баллистик ракета синовини ўтказган. Бунга жавобан Трамп жаҳон ҳамжамиятини КХДРдан келаётган таҳдидга қарши туришга ҳамда ушбу мамлакатга уни оғир оқибатлар кутиб турганини кўрсатиб қўйишга чорлади.