«Зенит» президенти Сергей Фурсенко жамоа ҳужумчиси Александр Кержаков футболчилик фаолиятини якунлаганини тасдиқлади. Эндиликда у жамоанинг ёшлар таркибида координатор сифатида иш бошлайди.

«У футболчилик фаолиятини якунлади. Энди унинг тажрибаси жамоада селекция ишларида кўмак бериши керак. Унда бизга ёрдам бера оладиган жуда катта тажриба мавжуд. Биз унинг хайрлашувини юқори савияда ўтказишни режалаштирганмиз.

Маълумот учун, Кержаков «Зенит» сафида 2001 йилдан бошлаб, 2006 йилга қадар тўп сурган, шундан сўнг Испанияга кўчиб ўтиб «Севилья»да фаолиятини давом эттирган, кейин Россияга қайтиб, 2010 йилдан буён питерликлар сафида эди.

Кержаков – «Зенит» тарихидаги, Россия чемпионати тарихидаги ва россияликларнинг еврокубоклар тарихидаги энг яхши тўпурари саналади.