1 июль куни соат 07:30 ларда Ўртачирчиқ тумани Қумовул ҚФЙда яшовчи уй бекаси Саламат Машрапова уйидан ўзининг «Ласетти» автоуловида Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳудудида жойлашган “Қўйлиқ деҳқон бозори”га йўлга чиққан. У автомобилни бошқариб кетаётган вақтда, уйидан тахминан 100 метр масофа узоқликда йўлнинг ўртасида шлакаблок турганлигини кўриб, автоуловини тўхтатади. 

Автоуловидан тушиб ушбу шлакаблок ғиштини йўлнинг чеккасига олиб, автоуловига ўтираётган вақтида юзларига оқ рангли докадан ниқоб (тиббий ниқоб) таққан уч нафар номаълум шахс Саламат Машраповани қўлидан тортиб автоуловидан туширишади. Ғаразгўйлар уни уриб-дўппослаб, «Ласетти» русумли автоуловини ичида мавжуд бўлган 6 миллион 550 минг сўм, 250 АҚШ доллари, 1 дона «Samsung Galaxy J1», 1 дона “Nokia” уяли алоқа телефонлари ҳамда бир дона аёллар тилла зираги билан бирга олиб қочиб, воқеа жойидан яширинишади. 

Олиб борилган тезкор чора тадбирлар натижасида Саламат Машраповага тегишли ушбу автоулов Тошкент шаҳар Бектемир тумани Юқоричирчиқ кўчаси 72А-уйда жойлашган “Металлқурилмалари сервис” МЧЖ олдидаги йўл четидан соз ҳолда топилди. Ушбу жиноятни содир этган Тимур Хайбрахманов, Шаян Али ва Ботир Шокировлар қўлга олинди.

Ҳозирги вақтда ҳар иккала ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.