Япониянинг Honda автомобилсозлик компанияси дунё бўйлаб 2,1 млнга яқин автомобилини қайтариб олади. Бунга машиналар аккумуляторларининг сенсорларидаги нуқсонлар туфайли ёнғин келиб чиқиш эҳтимоли сабаб қилиб кўрсатилмоқда. 

Компания расмий вакили Крис Мартиннинг айтишича, 2,1 малн автомобилдан 1,15 млн донаси 2013-2016 йилларда ишлаб чиқарилган Honda Accord модели бўлиб АҚШдан қайтариб олинади. Қолган 1 млнга яқини дунёнинг бошқа жойларида сотилган автомобиллар бўлиб, уларнинг барчасида 12 вольтли батарея сенсорлари алмаштирилади. 

Компанияга кўра, унга мотор қисмида бехосдан ёнғин чиқиши билан боғлиқ 4та ҳолат бўйича АҚШда мурожаат бўлган. Яна битта ҳолат Канадада рўй берган. Бу воқеалар оқибатида жабрланганлар йўқ.