Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 15 июль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманига ташриф буюради.

Давлат раҳбари бу ҳақда 12 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган видеоселектор давомида айтиб ўтган.

Кейинги кунларда туман ҳудудидаги бозорларда солиқ идоралари вакиллари бўлишган ва нархлар кескин тушиши кузатилган.

Фейсбукдаги «Потребитель.уз» гуруҳида фойдаланувчилардан бири бозорда мол гўшти 20 минг сўм, қўй гўшти эса 21 минг сўмдан сотилаётгани ҳақида ёзган ва буни туманда президент ташрифи кутилаётгани билан изоҳлаган.

Маълумот учун, шаҳарнинг бошқа бозорларида айни вақтда гўштнинг бир килоси нархи 40 минг сўм атрофидадир.