Россияда олинган диплом қандай нострификация қилинади? Шу ва бошқа саволларга жавоблар

Ўзбекистон 14 Июль 2017 15909

САВОЛ: Меҳнат дафтарчамни йўқотиб қўйдим. Уни қандай қайта тиклашим мумкин?

Саволга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бош юрисконсульти Равшан Умаров жавоб берди:

«Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида»ги Йўриқноманинг 4-қисми 1-бандига мувофиқ, меҳнат дафтарчаси йўқотиб қўйилган тақдирда, шунингдек, фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолган (йиртилган, ёнган, ёзувлари бўялган) ҳолларда меҳнат дафтарчасининг дубликати ходимнинг охирги иш жойидан берилади.

 

САВОЛ: Чет элда 6 ойлик ўқув курсида ўқиб келмоқчиман, иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олишим мумкинми?

Саволга Юнусобод туман Бандликка кўмаклашиш маркази етакчи юрисконсульти Нодира ТОШЕВА жавоб берди:

Меҳнат кодексининг 150-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.

 Лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

 

САВОЛ: Россиянинг Санк-Петербург политехника университети дипломимни қандай тартибда нострификация қиламан?

Саволларга Давлат тест маркази юридик хизмати бошлиғи Ҳусан ЭЛМУРОДОВ жавоб берди:

Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 2017 йил 3 апрелдаги 173-сонли қарорига кўра Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказининг қўшма буйруғига асосан кучли 500 таликлар рўйхатига кирган Олий таълим муассасаларининг дипломлари имтиҳонсиз тўғридан-тўғри нострификация қилинади.

Россиянинг Санк-Петербург политехника университети мазкур рўйхатда борлиги сабабли дипломингиз тўғридан-тўғри нострификация қилинади. Қарор чиққанидан ҳозирга қадар Давлат тест марказида 27 та шу турдаги дипломлар тўғридан-тўғри нострификация қилинди.

 

САВОЛ: Транспорт воситамни мажбурий суғурта қилиш суғурта полисига ўғлимни номини қандай тартибда қўшсам бўлади?

Саволга «Ўзагросуғурта» АЖ бошқаруви юридик департаменти бошлиғи Илҳом ИШОНҚУЛОВ жавоб берди:

Мажбурий суғурта шартномаси амал қилиш даврида транспорт воситасини бошқаришга қўшимча равишда ҳайдовчи қўшилган тақдирда суғурта қилдирувчи ёзма шаклда ариза билан қўшилаётган ҳайдовчининг (жисмоний шахснинг) паспорти ёки бошқа шахсини тасдиқловчи гувоҳномасини, транспорт воситасини бошқаришга берилган ишончнома, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва суғурта полисининг асл нусхасини тақдим этади ва суғурталовчи томонидан суғурта полиси қайта расмийлаштириб берилади.

P.S. Ҳуқуқий саволларга жавоблар олишдаги ёрдами учун муштарийлар номидан Адлия вазирлиги матбуот хизматига ташаккур билдирамиз.
Таҳририят.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33100 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 70924 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9992 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134058 Жамият
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 101 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 845 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2204 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 484 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 866 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 1456 Спорт
Кўпроқ янгиликлар