АҚШ президенти Доналд Трамп Парижга ташрифи давомида Франциянинг биринчи хоними Брижит Макрон билан суҳбат вақтида унинг қоматига баҳо берди.

Интернетда тарқалган видеода АҚШ ва Франция президентлари Ногиронлар уйидаги қабул маросимидан сўнг ўз рафиқалари билан суҳбатлашиб турганини кўриш мумкин.

«Вақтни яхши ўтказинглар, хонимлар», — дейди Трамп рафиқаси Мелания Трамп ва унинг ёнидаги Брижит Макронга. 

Шундан сўнг у мезбон давлатнинг биринчи хонимига юзланади: «Сиз жуда яхши формадасиз. Вақтингиз чоғ бўлсин».

У ёнидаги Франция президентига ҳам рафиқаси гўзаллигини айтади: «Унинг қомати жуда яхши».

Трампнинг бу сўзлари ижтимоий тармоқларда феминистлар томонидан танқид қилинмоқда. Уларнинг ҳисоблашича, қоматга урғу қаратиш - «ҳаддан ошишдир».

Трамп Макрон ҳузурида меҳмонда: АҚШ ва Франция дўстлиги яна буюк бўладими?