Петербургдаги ёнғинда 7 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани тасдиқланди, қурбонларнинг барчаси хоразмликлар

Ўзбекистон 14 Июль 2017 25818
Фото: РИА "Новости"

13 июль куни ёнғин сабаблари ва ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш учун Колпино шаҳрига (Санкт-Петербург шаҳри таркибига киради) борган Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Санкт Петербург шаҳри Ташқи алоқалар қўмитаси маълумотига асосланиб, 7 та Ўзбекистон фуқароларининг ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Улар:

1. Рўзмат Хусинов, 1967 йил 1 январда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради;

2. Сирож Хусинов, 1991 йил 16 октябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради;

3. Зоир Отаниёзов, 1973 йил 2 ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради;

4. Илёс Бойжанов, 1988 йил 10 ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради;

5. Юнус Султонов, 1981 йил 21 апрелда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради;

6. Ўткирбек Атаков, 1989 йил 19 апрелда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Гулобод” ҚФЙда рўйхатда туради;

7. Шаҳзод Қурамбоев, 1997 йил 3 ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради.

Россиянинг ваколатли органлари томонидан суд-тиббий экпертизаси ўтказишга қарор қилинди.

Элчихона Санкт-Петербург ва Колпино шаҳарларининг тегишли идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисидаги маълумот уларнинг оила-аъзоларини хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари ва Хоразм вилояти ҳокимлигига етказилди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар