Тошкент вилояти ҳудудида 2017 йил 7-13 июль кунига қадар 45 та жиноят содир этилди. Шундан: 1 та қасддан одам ўлдиришга суиқасд, 2 та қасддан оғир шикаст етказиш, 9 та ўғирлик, 1 та фирибгарлик, 4 та гиёхвандлик, 1 та иқтисодий ва 27 та бошқа турдаги жиноятларни ташкил қилади. Бу ҳақда вилоят ИИБда бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилинди.

Содир этилган жами 45 та жиноятнинг 41 таси "изи йўқолмасдан" фош этилган ва тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, фош этилмаган 4 та ўғирлик жиноятлари бўйича айбдорларни қидириб топиш ва уларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш борасида барча тергов ва тезкор чоралар кўрилмоқда.

Ҳафта давомида қидирувда юрган 20 нафар шахслар ушланди. 

Илгари содир этилиб, очилмаган 4 та жиноят фош этилди. Шундан, 3 та ўғирлик, 1 та безорилик жиноятларидир.

Хусусан, шу йилнинг 31 март куни Ангрен шаҳрида яшовчи, вақтинча ишсиз М.М. Ангрен шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, жорий йилнинг 31 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, уйи қўйхонасидан умумий нархи тахминан 3 ярим млн сўм бўлган 7 бош қўйини ўғирлаганини маълум қилган. 

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Ангрен шаҳрида яшовчи, вақтинча ишсиз А.А., О.А. ва Ш.М.лар содир этганлиги аниқланиб, ушланди.

4 июль куни Пискент туманида яшовчи, уй бекаси У.С. мурожаат қилиб жорий йилнинг 3 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, , шу кўчада жойлашган “Ғофир-Агро” ф/х ер майдони четидан боғлаб қўйилган унга тегишли умумий нархи тахминан 6 млн сўм бўлган 3 бош қора молларини ўғирлаганлигини маълум қилган. 

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Олмалиқ шаҳрида яшовчи, вақтинча ишсиз С.Р. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. 

Айни вақтда, уларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.