Тошкентдаги яна бир туман ҳокими ишдан кетди

Ўзбекистон 14 Июль 2017 79529

Тошкент шаҳридаги яна бир туман ҳокими ўзгарди. Шайхонтоҳур тумани ҳокими Ойбек Миртемиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.

У 2016 йилнинг октябридан буён туманга раҳбарлик қилиб келаётганди.

Тошкент шаҳри ҳокимияти матбуот хизматининг хабар беришича, 14 июлдан бошлаб Шайхонтоҳур туманига Одилхон Рустамов ҳокимлик қилади.

Фото: toshkent.uz

Одилхон Рустамов 2016 йилдан буён «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компаниясига раҳбарлик қилиб келган, шу ой бошида унинг ўрнига «Ўзавтосаноат» компанияси раиси ўринбосари Тоҳир Жалилов тайинланганди.

Одилхон Рустамов 1993 йилдан солиқ тизимида фаолият юритиб келган. 2001—2005 йилларда Тошкент шаҳар Чилонзор, Учтепа туманлари давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 2005—2009 йилларда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Хоразм ва Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармалари бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

2009 йил март ойидан бери Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тошкент шаҳрида 11 туман бўлиб, апрель ойида уларнинг еттитасига янги ҳоким тайинланганди. Аввалига Юнусобод ва Чилонзор туманларига  Бахтиёр Абдусаматов ҳамда Даврон Ҳидоятов раҳбарлар этиб тайинланганди. Кўп вақт ўтмасдан Сергели, Яшнобод, Миробод ва Учтепа туманларида ҳокимлар ўзгарди. Апрель ойи охирида эса Олмазор тумани ҳокими ишдан олинганди.

Айни вақтда Тошкентнинг Шавкат Мирзиёев Президентликка киришганидан кейинги даврда ҳокими алмашмаган икки тумани қолди. Булар Яккасарой тумани ҳокими Сарвар Маҳаметов ва Бектемир тумани ҳокими Шопўлат Асқаровдир.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар