АҚШ президенти Дональд Трамп хитойлик ҳуқуқ ҳимоячиси, 2010 йилги Нобель тинчлик мукофоти лауреати Лю Сяобо ҳаётдан кўз юмганидан “чуқур қайғуда”. Бу ҳақда Оқ уй сайтида хабар қилинмоқда.

“Президент Дональд Трамп Нобель тинчлик мукофоти лауреати, хитойлик буюк сиёсий маҳбус Лю Сяобонинг ўлими ҳақида эшитиб, чуқур қайғуга тушди... Шоир, олим ва инсон ҳуқуқларининг иродали ҳимоячиси Лю Сяобо ўз ҳаётини демократия ва эркинлик учун бағишлади», - дейилади хабарда.

Аввалроқ Нобель мукофоти лауреати Лю Сяобо 62 ёшида ҳаётдан кўз юмгани хабар қилинганди.