Туркиянинг Сурия президенти Башар Асаднинг тақдирига нисбатан позицияси ўзгармади, Анқара САРда сиёсий ўтиш бўйича Женева жараёнини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Туркиянинг Россиядаги элчиси Ҳусайн Дирёз маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА "Новости".

Франция президенти Эммануэль Макрон пайшанба куни АҚШ етакчиси Дональд Трамп билан учрашув чоғида Париж Асаднинг ҳокимият тепасидан кетишини истамаслиги ҳақида маълум қилди.

"Бизнинг позиция кўплаб бегуноҳ кишиларга азоб келтирувчи хатти-ҳаракатлар қилаётган инсонга нисбатан ўзгармади. Бироқ биз Женева музокаралар жараёнини қўллаб-қувватлаймиз. Биз РФ билан Остона жараёни доирасида ишламоқдамиз, бу Женевадаги жараёнга туртки бериши лозим", - дея айтиб ўтган Дирёз матбуот анжуманида.