Италиянинг «ilSole24ore» газетаси «Жаҳон молияси ва бозорлари» бўлимида 2017 йилнинг ёзида ташриф буюриш учун энг жозибадор бўлган давлатлар рейтингини эълон қилинди. У газета ва «lg» халқаро компанияси экспертлари томонидан «Ҳамёнбоп ҳордиқ? Евро ҳамон катта ўринга эга етти жой» номи остида тайёрланди.

Таҳлилий материалда кўрсатилишича, Ўзбекистон Евроҳудуддан саёҳат учун жозибадорликда бешта асосий мезон: «айирбошлаш курси», «ҳаёт қиймати», «авиачипталарга нархлар», «суғурта хатари» ва «иқлим» бўйича Хитой билан бирга, 1- ҳамда 2-ўринларни бўлишиб турибди.

Рейтингни тузишда «BigМаc» халқаро индекслари ва «Numbeo» порталининг «Жаҳон давлатларида халқ истеъмоли моллари»га нархлар бўлимидаги маълумотлар базасидан фойдаланилди.

«Lg» компаниясининг бозорлар бўйича таҳлилчиси Филипп Диодовичнинг фикрича, Ўзбекистон қулай айирбошлаш курси, халқаро авиачипталарга паст харажатлар туфайли европаликларнинг энг севимли жойи ҳисобланади.