Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров ўзининг Telegram-каналида Россия томонидан мамлакатга жиддий зарба ҳолатида ядро ракеталарининг автоматик қўлланилиши ҳақида ўз баёнотига изоҳ берди.

«Бу шунчаки оддий сўзлар эмас. Биз шундай қиламиз. Давлатимиз учун ҳаётимизни беришга тайёрмиз», - дея ёзди у.

Гап Чеченистон раҳбарининг HBO телеканали билан интервьюда қилган баёноти ҳақида бормоқда.

Аввалроқ Рамзон Қодиров АҚШ Россияга қарши сиёсат олиб бораётгани ҳақида маълум қилганди.