АҚШда кузда кучли иқтисодий инқироз юз беради: бу асотирми ё реаллик?

Иқтисодиёт 15 Июль 2017 25186

Америкалик иқтисодчилар, экспертлар ва амалдорлар ҳазилакам ваҳимага тушиб қолишмаган. Агар бир неча ой муқаддам АҚШда юз берувчи иқтисодий инқироз эҳтимоли илжайиш ва таажжуб билан кутиб олинган бўлса, бугун молиячиларнинг кулишга тоби йўқ. Эндиликда янги «Буюк депрессия» ҳақидаги прогнозлар амалга ошиб бўлмас нарса сифатида қарши олинмаяпти.

Morgan Creek Capital Management фондининг ахборот технологиялари бўйича директори Марк Юско илгарироқ АҚШда яқин келажакда йирик инқироз рўй бериши ва унинг оқибатлари аянчли бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди. Унинг огоҳ этишича, Федерал захира тизимининг рағбатлар ва солиқ имтиёзлари воситасида иқтисодиётни ўнглаш томон бўлган ҳаракатлари ўхшамайди, чунки Америкада ишга лаёқатли аҳоли сони камаймоқда, демакки, истеъмол даражаси ҳам пасаймоқда. 

Юсконинг қайд этишича, ўз амалида икки муддат ҳукмронлик қилган ҳар қандай президентдан сўнг АҚШда албатта рецессия рўй беради.

Хорижий компания раҳбарининг айни пайтда Трампнинг иқтидорга келиши билан Янги «Буюк депрессия» даври бошланиши мумкин, 2017 йилнинг кузи эса инқироз учун жўналиш нуқтаси бўлиб хизмат қилади. Экспертнинг фикрича, айни дамда айни бўлажак инқирознинг барча шарт-шароитлари кўзга ташланмоқда.

Ўтган ҳафтада CNBC каналида чиқиш қилар экан, Юско АҚШ Федерал захира тизимининг миқдорни юмшатишга қаратилган, бироқ акция бозорларида улкан совун пуфаги ҳосил бўлишига олиб келган монетар сиёсатининг барча салбий оқибатларини қайд этиш мумкин, деди. Экспертнинг фикрича, айни дамда Америка 1928–1929 йиллардаги Гувер йўлидан бормоқда. 

Ўзининг чиқиши давомида Юско шунингдек, Трамп ва Гувер ҳокимият тепасига Конгресс республикачилар томонидан бошқарилган вақтда келганига эътибор қаратди. Бундан ташқари, ҳар икки президент ҳам давлатни бошқариш тажрибасига эга бўлишмаган. Айни пайта АҚШда кредит ўсиши, солиқ йиғими ва бошқа муҳим индикаторлар динамикаси ёмон, мамлакатнинг қарзи эса жуда катта. Буларнинг бариси кузги инқирозга олиб келади.

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 / 21.07.2017 3259 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 36538 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 46542 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 83833 Жамият
РФПЛ. "Локомотив" сафарда ЦСКАни мағлуб этди
00:24 696 Спорт
Эрталаб уйқудан туриш нега бироз мушкул?
00:10 2040 Lifestyle
Тест синовларида уяли телефонлардан фойдаланмаслик йўли: алоқани бутунлай узиш шарт(ми?)
23:43 / 21.07.2017 4151 Жамият
LG Q8 смартфонини ишлаб чиқарди
23:37 / 21.07.2017 1333 Технология
АҚШ 2016 молия йили учун Покистонни ҳарбий компенсациялар миқдорининг ярмисидан маҳрум қилади
23:35 / 21.07.2017 578 Жаҳон
Партия “уйғонди”: Сарвар Отамурадов уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилиш мақсадида Наманганга келди
23:31 / 21.07.2017 1213 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар