АҚШдаги Disney паркларида "Юлдузлар жанги" павильонлари очилади

Жамият 15 Июль 2017 1550
Фото: AP

Американинг The Walt Disney Company конгломерати Калифория ва Флорида штатларидаги кўнгилочар паркларида "Юлдузлар жанги" (Star Wars) кинофильмига бағишланган павильонлар ташкил этади. Уларнинг макети компаниянинг Анахеймдаги D23 кўргазмасида намойиш этилди. 

Паркларда фильмларда намойиш этилгани каби ўзга сайёралар мавзелари барпо этилади. Уларда мавзуларга доир дўконллар, тамаддихоналар, турли кўнгилочар бинолар пайдо бўлади. 

Режага кўра, аттракционлар 2019 йилда фойдаланишга топширилади. Аммо, уларнинг қандай номланиши маълум қилинмаяпти. Улар Калифорния ва Флоридада бир хил бўладими-йўқми, деган масала ҳам очиқ қолмоқда. 

D23 кўргазмасидаа намойиш этилган макет ўлчами 16 метрга яқин бўлиб, ҳар бир павильон майдони 50 минг кв.м.дан ошади. "Бу ушбу икки паркда амалга оширмоқчи бўлган энг йирик кенгайтиришдир", - деган Disney лойиҳаси раҳбарларидан бири Скотт Троубриж ABC телеканалига берган интервьюсида. Унинг айтишича, компаниянинг мазкур режаси устида 3 йилдан бери иш олиб борилмоқда. 

"Юлдузлар жанги" коиноти бўйича маслаҳатчилар сифатида Lucasfilm компанияси мутахассислари иштирок этмоқда. Маълумки, ушбу компанияни The Walt Disney Company 2012 йилда 4,05 млрд доллар эвазига харид қилган эди. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар