Ангренда талончилар гуруҳи ушланди

Жамият 15 Июль 2017 7737

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида содир этилган талончилик жинояти Ички ишлар органлари ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида фош этилиб, гумондорлар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида тўпланган хужжатларга кўра, 1987 йилда туғилган Б. А. муқаддам ҳам қасддан баданга оғир шикаст етказиш, босқинчилик, талончилик каби оғир жиноятларни содир этганлиги боис, жавобгарликка тортилган. Шундай бўлсада, у бундан ўзига тўғри хулоса чиқармади.

Жумладан, у 2017 йил 25 июнь куни соат тахминан 01:30 ларда, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, акаси Д. А. ва таниши А. С.лар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлгани ҳолда, гуруҳ аъзоси А. С.нинг кўрсатган йўналиши бўйича Ангрен шаҳар Кўктерак маҳалласи Мусо Жалил кўчаси 25-уй олдига акаси Д. А. билан бориб, ушбу уйга девордан ошиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонаси ва меҳмонхонасидан фуқаро Л. И.га тегишли бўлган нархи 1.500.000 сўмлик «SAMSUNG» русумли планшет, нархи 2.000.000 сўмлик «IPONE-4» русумли, нархи 3.000.000 сўмлик «IPONE-5С» русумли уяли алоқа телефонлари, нархи 700.000 сўмлик тилло узук, нархи 700.000 сўмлик бир жуфт тилло сирғалар хамда 80.000 сўм нақд пулларини талончилик билан эгаллаб, уй эгасининг уйғониб кетганлиги сабабли жиноят жойидан қочиб кетишган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида маълум бўлишича, А. С. 2017 йил 24 июнь куни эрталаб, ака-укалар Б. ва Д. А.ларнинг уйига келиб, уларга пулдан қийналаётганлигини айтиб, сухбати давомида ўзи яшайдиган Кўктерак маҳалласида яшовчи бир шифокор борлиги, у ҳар куни уйида беморларни қабул қилиши, пули кўплиги, уйда фақат эр-хотин яшаши, бошқа ҳеч ким яшамаслиги, тунда уларни уйига кириб пулларини ўғирлаб чиқиш мумкинлиги, уй эгалари тунги вақт ухлаши, буни сезмаслигини айтиб, бу ишни бирга амалга оширишни таклиф қилган. Шерикларини жиноят содир этишга қизиқтириб, уларга хонадонни кўрсатиб, хонадонга қандай кириш мумкинлиги ҳақида аниқ маълумотлар  берган.

Ҳозирги вақтда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 26316 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 41372 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 156091 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44433 Lifestyle
«Уэмбли»даги тарихий учрашувда «Челси» ғалаба қозонди
22:20 106 Спорт
Озарбойжонлик дизайнер ўзбек хон-атласи ва шойиларини жаҳон подиумларига олиб чиқмоқчи
21:53 868 Жамият
Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади
21:48 2162 Жаҳон
Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди
21:31 2100 Жамият
АПЛ. «Ҳаддерсфилд» яна ғалаба қозонди
21:09 1465 Спорт
Японияда 74 ёшли альпинист ёрдам кутган ҳолда бир ҳафта шоколад билангина жон сақлади
21:07 1287 Жамият
Кўпроқ янгиликлар